Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қадимий спорт турлари

Қадимий спорт турлари

Биргина Италия ҳудудида 99 та гладиаторлар жангларини уюштирувчи цирклар қайд этилган.

Фото: «39rim.ru»

Энг қадимий спорт тури номига бир неча спорт турлари даъвогарлик қилишади. Расман олиб қараганда енгил атлетика илк Олимпия ўйинларининг асосини ташкил қилган ва югуриш бўйича мусобақалар энг оммабоп бўлган. Кейинчалик найза, диск, болға улоқтириш, баландликка сакраш, эркин кураш каби мусобақалар ҳам енгил атлетика таркибига кириб, олимпиада ўйинлари сафидан жой олган. Қадимги олимпиада ўйинларида шоирлар ҳам иштирок этганлар ва ўз шеърларини ўқиб мусобақалашганлар. Юқорида айтганимиздек булар расмий ва қатъий қоидалар асосида ўтказилган мусобақалардир. Лекин инсоният яралибдики ўзига рақиб топиб курашишни эрмак қилади. Ана шундай кураш турларидан бири камондан ўқ узишдир. Фақат ҳозирги нишонни кўзлашдан фарқли равишда у пайтлар икки киши ёки гуруҳлар бир бирларига қарата ўқ узганлар. Табиийки тирик ёки соғ қолган ғолиб деб ҳисобланилаверган.

Қуйида шу каби тарихий спорт турларидан айримлари билан таништирамиз  

Филлар билан коррида

Қадимий Римда бўлиб ўтган бу мусобақаларда қуролланган қуллар филларга қарши курашганлар. Бунда қулларнинг тирик қолиши ўртача 3 %га тенг бўлган. Римликлар мусобақаларни шу даражада яхши кўрганларки, бу Африка филларининг кескин камайиб кетишига олиб келган.

Терили арқон тортиш

Арқон тортиш қадимий спорт тури ва у ҳозирги кунда ҳам бор. Лекин бу спорт тури ҳам қонли тарихга эга. Викинглар ҳайвонлар териларидан тўқилган арқонни икки гуруҳга бўлиниб тортишган. Фақат ҳозиргидан «озгина» фарқли равишда арқон спортчиларнинг қўлларига боғланган ва ўртада чўғ тўпланган чуқур бўлган. Кучсизлар мағлубиятни тан олиш орқали кулгига қолганлар ёки оташ тўла чуқурга равона бўлганлар.

Панкратион

Бошқа қадимий мусобақалар билан солиштирганда панкратион анчагина шафқатли спорт турилигига амин бўламиз. Қадимги юнонлар ўйлаб топган бу мусобақаларда барча жанговар спорт турлари (бокс, карате, кураш ва ҳ.к.) қоришиб кетган ҳамда ҳеч қандай қоидалар бўлмагани ҳолда қуролсиз жанг танаффусларсиз, қатнашчилардан бири ҳушини йўқотмагунча, ёки мағлубиятни тан олиб, шафқат сўраб ёлвормагунча давом этаверган.

Панкратиончилар.

Балиқчилар кураши

Мусобақа мазмуни икки қайиқнинг ҳар бирига саккиз нафардан йигитлар ўтирганларича Нил бўйлаб сузишдан бошланиб, маълум масофадан сўнг муштлашишдан иборат бўлган. Кураш қайиқлардан бирида бир одам қолмагунича давом этган. Муштлашувдан қочганлар ва мағлуб бўлганларни ўша пайтларда жуда кўп бўлган дарёдаги тимсоҳлар яхшилаб жазолаганлар

«Навмахия»

Бу ҳақиқий денгизлар жангидир. Иштирокчилар сони бир неча минггача етадиган мусобақаларда ҳақиқий жанговар кемалар қатнашган. Душман қўшинлари билан жанглар олдидан бўлиб ўтадиган «дўстона» мусобақаларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган. Мусобақа якунига етгач, одатда рақиблар умумий зиёфат уюштирганлар ва ҳалок бўлган дўстларини дастурхон устида яхши ном билан хотирлаганлар.

Гладиаторлар жанги

Бу мусобақаларни ҳамма яхши билади. Фақат бир иккита қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз, холос. Қадимги Рим империясида юз минглаб гладиаторлар бўлган. Биргина Италия ҳудудида 99 та гладиаторлар жангларини уюштирувчи цирклар қайд этилган ва уларда йил давомида узлуксиз томошалар кўрсатилган. Айрим йирик жангларда ўн минглаб гладиаторлар қатнашганлар ҳамда жанглар уч-тўрт кунлаб давом этган. Гладиаторлар ўртача бешинчи ёки олтинчи жангда ҳалок бўлганлар. Фақат айримларигагина элликталаб жангда ғолиб чиқиш насиб этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг