Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қафас»даги сўнгги футболчи фаолиятини якунлади

«Қафас»даги сўнгги футболчи фаолиятини якунлади

Чехиялик иқтидор ниҳоят «бутсасини михга илди»

Фото: «Getty Images»

Бир неча кун олдин «Боруссия» ва «Арсенал»даги ўйинлари билан танилган Томаш Росицки футболчилик фаолиятини якунлади. Ниҳоят у доимий жароҳатлар билан курашишдан чарчади...

«Nike» компаниясининг «The Secret Tournament» («Махфий турнир») ёки «The Cage» («Қафас») деб номланган машҳур рекламасида суратга тушган футболчилар ичида фаолиятини якунламаган биргина вакил айнан Томаш Росицки эди.

100 миллион долларга баҳоланган мазкур реклама 2002 йилги Жаҳон чемпионати арафасида суратга олинган. Роликда Роналдо, Фигу, Анри ва Роберто Карлос сингари 24 нафар машҳур футболчи 8 жамоага бўлинган ҳолда сирли, қоронғи кемада жойлашган қафас ичида футбол ўйнашади.

Ўйинлар биринчи голгача давом этиб, мағлуб жамоа мусобақадан чиқиб кетади. Ғолиб эса, плей-офф тизимида юришни давом эттиради. Ролик якунида Анри, Тотти ва Накатадан иборат «Triple Espresso» жамоаси финалда Роналдо, Фигу, Роберто Карлос каби юлдузлардан ташкил топган «Os Tornados»ни мағлуб этади. Барча ўйинларга мозий юлдузи Эрик Кантона ҳакамлик қилади.

Ролик саундтреки Элвис Преслининг «A Little Less Conversation» қўшиғига ишланган ремикс бўлиб, уни Junkie XL ёзган.

Асосий ролик апрел ойида намойиш этилган бўлса, июн ойида компания ҳудди шу қоидалар бўйича кўча турнирларини ўтказган. Мусобақаларда Лондон, Пекин, Мехико, Буэнос-Айрес, Мадрид, Париж, Сеул, Токио, Берлин, Рим ва бошқа шаҳарлардаги 2 миллиондан ортиқ ўсмир иштирок этган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг