Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршиликлар 20 минг мухлисни уялтириб қўймади

Қаршиликлар 20 минг мухлисни уялтириб қўймади

Фото: «Насаф» ФК

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган «Насаф» - «Ас Садд» учрашувида мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Баҳс тенг курашлар остида кечган бўлса-да, вакилларимиз кучли рақибга муносиб қаршилик қила олди. Меҳмонлар таркибида юлдуз футболчиси Хави жароҳати сабаб йўқ эди. Учрашувдаги ягона ғалаба голини пенальтидан Азиз Ғаниев 62-дақиқада киритди.

Ушбу ўйинга 20 900 та футбол мухлиси ташриф буюрди.

ОЧЛ, 3-тур

«Насаф» (Қарши) — «Ас Садд» (Қатар) 1:0

Гол: Азиз Ғаниев, пен. 62.

«Насаф»: Санжар Қувватов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Бобир Абдуҳолиқов, Ислом Кенжаборев, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов.

Захира: Умиджон Эргашев, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Санжар Рашидов, Шароф Муҳитдиов, Жаҳонгир Алиев, Худоёрхон Саъдуллаев.

«Ас Садд»: Саад Аш Шиб, Педро Коррея, Ёсир Исо, Жукурта Ҳамрун, Бағдод Бонежах, Ҳамид Исмоил Ҳалифа, Абдулкарим Ҳасан, Буалем Ховхий, Салим Али Ан Нажрий, Аҳмад Суҳайл, Акром Ҳасан Афиф.

Захира: Мешал Баршам, Аҳмад Бадирсаййор, Мусаад Хидир Муҳаммад, Али Асадилла Таймин, Ҳасан Ал Ҳайдос, Ҳасан Аҳмад Паланг, Али Фаридун Шоҳусайний.

Огоҳлантиришлар: Сайдулло Раҳматов (21) - Ахмад Суҳаил (19), Салим Али Алхажри (61).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг