Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қатарнинг миллионлари Зиданнинг бошини айлантира оладими?

Қатарнинг миллионлари Зиданнинг бошини айлантира оладими?

Зинедин Зидан.

Фото: «Telegraf.com»

«Реал» бошқарувидан кутилмаганда кетишга қарор қилган Зинедин Зиданни Қатар футбол федерацияси ҳамкорликда ишга таклиф этди.

2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Қатар мундиалда мамлакат терма жамоасига Зидан мураббий бўлишини хоҳламоқда. Улар бу борада Европа чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби билан музокаралар ўтказишга тайёр.

Қатар футбол федерацияси франциялик мутахассисни бош жамоа бошқарувига олиб келиш учун рад этиб бўлмайдиган маош белгилашган: йилига 50 миллион евро. Фақат шарт шуки, Зидан тўрт йиллик шартнома имзо чекиши керак. Бу хабарни Германия нашрлари ҳам тасдиқламоқда.

Бу Қатарнинг «А» режаси. Агарда Зинедин Зидан 4 йил ичида маблағини 200 миллион еврога бойитиб олишни истамаса, қатарликларда «Б» режа ҳам бор. Унга кўра, «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хави билан шартнома тузишлари мумкин.

Зидандан кейин «Реал»ни бошқариш учун бир қанча мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда. Испания ва Англия газеталарининг ёзишича, улар орасида «Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттинониннг имкониятлари катта. У бир журналист билан суҳбатда «Ҳеч ким «Реал»га рад жавобини беролмайди», деган.

Дилмурод Парпиев тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг