Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишки олимпиада рекорди янгиланди

Қишки олимпиада рекорди янгиланди

Фото: ЎзА

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларида хотин-қизлар биатлоннинг спринт пойгалари бўйича, эркаклар эса шорт-трек бўйича ўзаро баҳслашди.

Мусобақада германиялик Лаура Дальмайер барча рақибларини ортда қолдириб, Олимпия ўйинлари ғолибига айланган бўлса, норвегиялик Марте Олсбу кумуш, чехилик Вероника Виткова эса бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, эркаклар ўртасидаги шорт-трек баҳсларида мезбон спортчиси Лим Хё Жун маррага 2 дақиқа 10,485 сонияда биринчи бўлиб етиб келди ва ХХIII қишки олимпия ўйинларида илк рекордни ўрнатган спортчи сифатида тарихга кирди. Голландиялик Шинки Кнегт эса пойгани иккинчи бўлиб якунлади. Россиялик Семён Елистратов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг