Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизил карточка кўрсатилган футболчи ҳужумидан сўнг мексикалик ҳакам шифохонада вафот этди

Қизил карточка кўрсатилган футболчи ҳужумидан сўнг мексикалик ҳакам шифохонада вафот этди

Қизил карточка олган футболчи ҳакамга ташланди.

Фото: «ТВ Центр»

Мексикалик ҳакам Хосе Вальдемар Эрнандес Капетильо шифохонада жон таслим қилди. Унинг ўлимига ўзига кўрсатилган қизил карточкадан сўнг ҳакамга ташланган ҳаваскор футболчи сабабчи бўлди.

24 декабр куни ҳакам миясидаги оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган эди. У бир ҳафта давомида кома ҳолатида ҳаёт учун курашди. Мексика футбол ҳакамлари ассоциацияси президенти Валентин Рамирес ушбу ҳолат жиддий кўриб чиқилиши ва адолат қарор топиши кераклигини таъкидлади.

Маҳаллий ОАВларда тарқатилган хабарларга кўра, ҳакамга ҳужум қилган футболчининг исми Милтон. У «Гвадалахара» клуби шарафини ҳимоя қилади. Ҳозирда футболчи ҳибсда сақланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг