Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қора қитъа» афсунгарлари

«Қора қитъа» афсунгарлари

«Африкада йил ўйинчиси — 2017» номзодлари

Фото: «Xabar.uz»

Сўнгги пайтларда Африка қитъаси Европа клублари учун том маънода «юлдузлар фабрикаси»га айланди. Бугун дунёнинг деярли барча етакчи жамоаларида «қора қитъа» вакилини учратиш мумкин. «Кучли бешлик»да ҳам айнан ана шу минтақа футболчилари ўзларининг сермаҳсуллиги билан яққол ажралиб туради.

Абеде Пеле
Фото: Gentside Sport

Пеледан Меҳрезгача

Африканинг энг яхши футболчисини аниқлаш 1970 йилдан буён бошланган. Дастлаб, машҳур  француз журнали «France Football» билан ҳамкорликда ўтказилган маросим «Олтин тўп — Африканинг йил футболчиси» деб номланган. 1992 йилдан бошлаб эса йилнинг энг яхшиси Африка футбол конфедрацияси томонидан аниқланади. Мукофотни биринчи бўлиб қўлга киритган футболчи — Абеде Пеле.

Етакчи «европаликлар»

Эътиборли томони, 1986 йилдан буён фақатгина Европа жамоаларида тўп тепаётган футболчилар қитъанинг энг яхши футболчиси деб топилмоқда. Сўнгги бор — 1985 йилда Марокашнинг «Фар» жамоаси аъзоси Муҳаммад Тимуни ушбу совринга лойиқ топилган. Масалан, сўнгги 15 йилда камерунлик икки футболчи — Самуэль Это′О ва Яҳё Турелар тўрт мартабадан қитъада тенгсиз, дея эътироф этилган. Улар орасида шунингдек, Дидье Дрогба, Эммануэль Адебайор, Фредерик Кануте, Эль-Хажи Диуф сингари футболчилар ҳам бор.

Яҳё Туре — Африкада тўрт йил кетма-кет «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилган
Фото: Sports.ru

Ўтган мавсумда «Лестер» жамоаси сафида Англия премьер-лигасида зафар қучган марокашлик Риёд Маҳрез қитъанинг айни пайтдаги энг яхши футболчисидир.

2016 йилда Африканинг энг яхши футболчиси — Риёд Маҳрез
Фото: AFC

2017 йил якунлари бўйича бу мукофотга Пьер-Эмерик Обамейянг, Наби Кейта, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ даъвогарлик қилмоқда.

Кўпчиликнинг фикрича, бу йилги соврин Миср терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан Муҳаммад Салоҳга насиб этади. У яқиндагина «BBC» талқини бўйича қитъанинг 2017 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.

Муҳаммад Салоҳ
Фото: Football.ua

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг