Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қораманми мен?»: Балотелли терисининг ранги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди

«Қораманми мен?»: Балотелли терисининг ранги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди

Марио Балотелли.

Фото: «dynamo.kiev.ua»

«Франциянинг «Ницца» клуби ҳамда Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли терисининг ранги бошқача бўлганда камроқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Советский спорт» нашри хабар бермоқда», — дея ёзади «Gazeta.ru»

«Аминманки, агар мен оқ танли бўлганимда, муаммоларим камроқ бўларди. Мен болалардан жуда кўп мактуб оламан. Улар ирқчиликка қарши турганим боис мендан ўрнак олишларини ёзишади», — дея Балотеллидан иқтибос келтиради «La Gazetta Dello Sport».

Шунингдек, футболчи қоралиги учун болалар у билан ўйнашдан бош тортишганини ҳам эсга олди.

«Хотирамда муҳрланиб қолган яна бир ҳодиса бор. Уйга вазифаларимни қилиб бўлиб, болалар билан ҳовлида футбол ўйнагани чиқдим. Уларга «Салом, болалар, ўйнаймизми?» дедим. Менга «Йўқ, Марио, сен биз билан ўйнай олмайсан, чунки сен қорасан» деб жавоб беришди», — дея хотирлади Балотелли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг