Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Раҳматжон Рўзиохунов бугун 50 ёшни қарши олди

Раҳматжон Рўзиохунов бугун 50 ёшни қарши олди

Фото:  «Sports.uz»

Бугун, 15 апрель куни ўзбек спортида ўчмас из қолдираётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохуновнинг туғилган куни, деб хабар берди «Sports.uz».

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, кўплаб шогирдларни етиштириб чиқазаётган, мусобақаларда боксчиларимизнинг улкан ғалабаларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшган Раҳматжон Рўзиохунов бугун 50 ёшга тўлди.

«Xabar.uz» ижодий жамоаси ҳам Раҳматжон Рўзиохуновни қутлуғ ёши билан портал ўқувчилари номидан муборакбод этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг