Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: «Пахтакор»ни Шипилов, Сергеев ва Каримов тарк этди

Расман: «Пахтакор»ни Шипилов, Сергеев ва Каримов тарк этди

Шерзод Каримов

Фото: «Championat.asia»

«Пахтакор» футбол клуби асосий жамоанинг уч нафар аъзоси билан хайрлашилганини маълум қилди.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов фаолиятини Бекободнинг «Металлург» жамоасида бош мураббий сифатида давом эттиради.

Бироз аввал ҳужумчи Игор Сергеев  фаолиятини БААнинг «Ал-Дафра» клубида давом эттириши ҳақида маълум қилган эдик. Клуб расмий сайти ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади. Маълумот учун, 2009 йилдан буён «шерлар» таркибида 121 беллашувда 64 тўп киритган Сергеев уч бор мамлакат чемпионатида олтин медалларга эга чиққан.

Расмий хабарда айтилишича, ярим ҳимоячи Шерзод Каримов ҳам 2018 йилни янги жамоада бошлайди. Бироқ Каримовнинг қаерга ўтгани ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг