Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов гуруҳи жаҳон чемпионати олдидан сўнгги семинарда қатнашмоқда

Равшан Эрматов гуруҳи жаҳон чемпионати олдидан сўнгги семинарда қатнашмоқда

Фото: www.the-uff.com

Шу кунларда Италиянинг Коверчиано шаҳрида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган ФИФА реферилари ва ҳакамлар назоратчилари учун семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда мундиалда қатнашадиган ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар иштирок этишмоқда.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлайдиган Фарҳод Абдуллаев ҳам мазкур семинарда қатнашяпти.

Ҳакамлар семинарда назарий машғулотлар билан биргаликда ҳар кун икки маҳалдан амалий машғулотлар ҳам ўтказишяпти. Ҳар бир семинар иштирокчиси эрталаб ва кечқурун 2,5 соатдан жисмоний машқлар олиб бормоқда.

Россияда 14 июнь куни бошланадиган жаҳон чемпионати олдидан ўтказилаётган сўнгги семинар бугун ниҳоясига етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг