Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов ЖЧ ҳакамлари учун ташкил қилинадиган ФИФА семинарида иштирок этади

Равшан Эрматов ЖЧ ҳакамлари учун ташкил қилинадиган ФИФА семинарида иштирок этади

Равшан Эрматовда ўз рекордини янада яхшилаш имкони бор.

Foto: www.the-uff.com

Келаси йилнинг 5-9 февраль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Россия Федерациясида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ишлашга номзод бўлган ҳакамлар иштирокида семинар ташкил этилади, дея хабар бермоқда, ЎФФ расмий сайти.

Ушбу семинарда барча қитъалардан таклиф этилган жами 36 нафар ҳакам иштирок этади. Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдасий (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюижи Сато (Япония), Навоф Шукрулло (Баҳрайн) қаторида ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам қатнашади.

Жаҳон чемпионатига номзод ҳакамлар семинар давомида фитнес тестлар ҳам топшириши режалаштирилган.

Бунгача шу йилнинг ноябрь ойида БААнинг Абу Даби шаҳрида ЖЧ ҳакамлари учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилган бўлиб, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ушбу ўқув-машғулотларда иштирок этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг