Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов учун ЖЧ-2018 якунланди

Равшан Эрматов учун ЖЧ-2018 якунланди

ФИФА ЖЧ-2018нинг қолган ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

17 кишилик рўйхатда россиялик Сергей Карасев ва ўзбекистонлик Равшан Эрматовга жой топилмаган.

Мусобақада Алиризо Фағани (Эрон), Наваф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конджер (Янги Зеландия), Жюнейт Чақир (Туркия), Бьорн Куйперс (Нидерландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия) ва Дамир Скомина (Словения) жой олган.

Жаҳон чемпионатлари рекордчиси Равшан Эрматов мусобақада икки бор бош ҳакам сифатида ишлади. У Аргентина – Ҳорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) ўйинларини бошқарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг