Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Равшан Ҳайдаров: «Футболчилар ҳақиқий жангга тайёр»

Равшан Ҳайдаров: «Футболчилар ҳақиқий жангга тайёр»

Фото: www.the-uff.com

Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Вьетнамга қарши финалдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди ва терма жамоа ушбу учрашувда ғалаба қозониб барчани хурсанд қилиш учун бор кучи билан ўйнашини айтди.

— Ушбу учрашув биз учун муҳим ва унда ғалаба қозониб барчани хурсанд қилишни истаймиз. Рақибнинг қандай жамоа эканини биламиз ва уларга қарши яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз, — деди Ҳайдаров.

Ҳаво ҳарорати совуқ, аммо, бу қиш учун нормал ҳолат. Биз машғулотларни майдонда ўтказаяпмиз ва ўйин пайтидаги ҳавога кўникиб олишимиз учун ҳаракат қиламиз

Вьетнам ҳимояда яхши ўйнайди ва қарши ҳужумда фаол. Биз рақибнинг савиясини биламиз. Финалга етиб келиш учун жуда кўп куч сарфладик. Футболчилар унинг аҳамиятини билиб турибди. Улар ғалаба учун ҳақиқий жангга тайёрлар. Албатта, насиб қилса, барчага байрам ва яхши кайфият улашиш ниятида майдонга тушамиз.

Равшан Ҳайдаров.

Финалга бағишланган матбуот анжуманида терма жамоа сардори Забиҳилло Ўринбоев ҳам иштирок этди ва ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун терма жамоа борини бериб тўп суришини таъкидлади.

«Ушбу ўйиннинг аҳамиятини барчамиз билиб турибмиз. Финалда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишга тайёрмиз. Ушбу учрашув финал ва унда бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биз аввалги учрашувлардаги тажриба ёрдам беришига ва Вьетнамга қарши ўйин биз учун ижобий тугашига ишонамиз», — деди Ўринбоев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг