Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Равшан Ҳайдаров Қатарга учралган мағлубият сабабини изоҳлади

Равшан Ҳайдаров Қатарга учралган мағлубият сабабини изоҳлади

Фото: «Zamin.uz»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров «Орият Доно» радиосининг «Футбол+» эшиттириши меҳмони бўлди.

Ҳайдаров суҳбат жараёнида Осиё чемпионатининг илк учрашувида Қатар терма жамоасига учралган мағлубият сабабани изоҳлади.

«Бу биз учун мусобақадаги биринчи учрашув эди ва рақибларни тўла-тўкис ўрганиб чиқиш имкони бўлмаган эди. Чунки Қатарга қарши олти ой илгари икки марта ўртоқлик ўйини ўтказганмиз. Қатарнинг сўнгги учрашувлари ҳақидаги маълумотларни эса ҳеч қаердан топа олмадик. Чунки барча видеоёзувлар «Youtube» ва бошқа тармоқлардан ўчириб ташланган эди.

Бир уларнинг Сербия термасига қарши ўйинини томоша қилиш ва рақибни ўрганиш учун Қатарга вакил юбордик. Аммо вакилимиз Ўзбекистонга қуруқ қўл билан қайтди, чунки учрашув бизга маълум қилинган жойда эмас, умуман бошқа шаҳарда ўтказилган. Начора, бу уларнинг ҳуқуқи.

Осиё чемпионатининг энг кучли гуруҳи айнан бизнинг гуруҳ эканини олдин ҳам кўп айтганман, мусобақа ҳам буни кўрсатди. Биз ва Жанубий Корея ўйнаган гуруҳлар энг кучлиси бўлиб чиқди. Айнан шу гуруҳлардан иккитадан жамоа ярим финал ва финалга чиқди», — деди Равшан Ҳайдаров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг