Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Равшан Ҳайдаров: «Терма жамоа ўйинининг ўзгариши ва чемпион бўлишида Оқтўба фожиаси катта таъсир кўрсатди»

Равшан Ҳайдаров: «Терма жамоа ўйинининг ўзгариши ва чемпион бўлишида Оқтўба фожиаси катта таъсир кўрсатди»

Равшан Ҳайдаров

Фото: «Championat.asia»

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан 23:50 да пойтахтимизга етиб келишди. «Xabar.uz» мухбири Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаровдан эксклюзив интервью олди.

— Осиё чемпионатида эришилган тарихий натижа жамоамизнинг аҳиллиги, ғалабага чанқоқлиги туфайли қўлга киритилди, — деб айтди Равшан Ҳайдаров. — Биз бутун терма жамоа аъзолари — мураббийлар штаби ҳам, футболчилар ҳам бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Финал учрашувида сўнгги захира имкониятидан фойдаланишдан олдин олдимда иккита йўл бор эди. Биттаси захира дарвозабонни ўйинга тушириб, пеналтилар сериясига тайёргарлик кўриш ёки ҳужумчини майдонга тушириб, қолган 2-3 дақиқа ичида гол уриш. Мен Аллоҳга таваккал қилиб, иккинчи йўлни танладим ва бу қарорим тўғри бўлиб чиқди.

Мухбиримизнинг гуруҳ ўйинларидаги суст, ишончсиз ўйинлардан футболчиларимиз қандай қутулишди, Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида рўй берган фожиа олимпиячиларимизга қандай таъсир кўрсатди, кўпчилик ана шу воқеадан кейин йигитлар ўзгарди дея тахмин қилишаяпти, шу ростми, деган саволига мураббий қуйидагича жавоб берди:

— Ушбу фожиа барча юртдошларимиз каби бизни ҳам ларзага солди. ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов терма жамоага айни шу ҳақда мактуб йўллади. Биз бу хатни йигитларга ўқиб бердик. Ўзим ҳам кутилмаган фожиа оқибатида қурбон бўлганлар хотираси учун ҳам кейинги ўйинларда ғалаба қозонишимиз шартлигини уларга айтдим. Йигитлар ҳам рўй берган фожиадан қаттиқ таъсирланишди, сўзларимизнинг аҳамиятини юракдан ҳис қилишди ва буни майдонда исботлашди.

Воқеалар ривожини «Xabar.uz» билан бирга кузатиб боринг!

Мавзуга доир:

Эксклюзив! Акром Комилов Кореяга қай тарзда гол урганини айтиб берди

Осиё чемпионлари Тошкентга қўнди. Уларни Бош вазир кутиб олди

«Malibu»лар тайёр: энди тақдирлаш қолди холос (видеорепортаж)

Осиё чемпионларини кутиб олишга қандай тайёргарлик кўрилмоқда (фоторепортаж)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг