Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» англиялик иқтидорли футболчини сотиб олди

«Реал» англиялик иқтидорли футболчини сотиб олди

Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» клуб ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни сотиб олди. Бу ҳақда Германия клуби расман эълон қилди.

Келишув ҳар икки клуб тарихидаги энг йирик битимлардан бири бўлади. Беллингемнинг трансфер нархи 100 миллион евродан ошади.

19 ёшли англиялик иқтидор эгаси жорий мавсумда Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

«Боруссия» мавсум якунида Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллади ва «Бавария» билан тенг очколар тўплаган бўлсада, қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг