Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал», «Барселона» ва «Ювентус» Чемпионлар лигасидан четлаштирилади — «La Repubblica»

«Реал», «Барселона» ва «Ювентус» Чемпионлар лигасидан четлаштирилади — «La Repubblica»

Фото: «FootBoom»

Каталониянинг «Барселона», Мадриднинг «Реал» ва Туриннинг «Ювентус» клублари, Суперлига таркибидан чиқишни рад этишгани боис, Европа Чемпионлар лигасидан дисквалификация қилинади. Ушбу қарор 6 июнга қадар қабул қилиниши ҳақида «La Repubblica» хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрелга ўтар кечаси Суперлига тузилиши ҳақида Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳэм», Испаниянинг «Барселона», «Реал» ва «Атлетико», Италиянинг «Интер», «Милан» ва «Ювентус» жамоалари баёнот беришганди. Бироқ бир неча кун давомида, бир томондан УЕФА, иккинчи томондан ўз мухлисларининг қаттиқ қаршилигига тўқнаш келган бу клубларнинг аксарияти турнирни тарк этишни бошлади.

Турнирни тарк этишни истамаган «Барселона», «Реал» ва «Ювентус» вакиллари эса рақобат қоидаларини бузишда айблаб УЕФАни Европа иттифоқи судига берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг