Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» ғалаба қозонган ўйинда Роналду юбилей голини урди (видео)

«Реал» ғалаба қозонган ўйинда Роналду юбилей голини урди (видео)

Фото: Readfootball

Кеча Испания чемпионатининг 27-турида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу учрашувда «Қироллик клуби» етакчиси Криштиану Роналду ўзининг юбилей — 300-голини киритди.

Шу тариқа, у Испания чемпионатида 300тадан кўп гол урган иккинчи футболчига айланди. «Барселона» етакчиси Лионель Месси ҳисобида эса 372 та гол бор.

Бугун 27-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. «Барселона» «Камп Ноу»да «Атлетико»ни қабул қилади.

Испания Ла лигаси, 27-тур
«Реал Мадрид» — «Хетафе» 3:1
Голлар: Гарет Бэйл, 24 (1:0). Криштиану Роналду, 45 (2:0). Франциско Портило, 65-пен (2:1). Криштиану Роналду, 78 (3:1).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг