Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» «совға»дан фойдалана олмади

«Реал» «совға»дан фойдалана олмади

Испания чемпионатининг якуни драматик тарзда кечмоқда. Куни кеча «Барселона» ва «Атлетико» баҳси дуранг билан якунлангач, «Реал»да турнир жадвалида етакчи бўлиб олиш имкони туғилганди.

Аммо ўз уйида «Севилья»ни қабул қилган мадридликлар ғалаба қозониш уёқда турсин, сўнгги дақиқаларда аранг мағлубиятдан қутулиб қолди.

Реал — Севилья 2:2

Голлар: Асенсио (67), Азар (90+4) — Фернандо (22), Ракитич (78, пенальти).

Реал – Куртуа, Одриосола, Марсело (Гутеррьес, 66), Милитао, Начо, Кроос, Каземиро, Вальверде, Модрич (Асенсио, 66), Винисиус (Азар, 79), Бензема. 

Севилья – Буну, Навас, Диего Карлос, Кунде, Акунья, Гомес (Ан-Носири, 57), Хордан (Гудель, 84), Окампос (де Йонг, 88), Фернандо, Сусо (Родригес, 83), Ракитич (Торрес, 88).

Огоҳлантириш: Каземиро (21), Сусо (56), Гудель (85).

35-турдан кейин «Атлетико» 77 очко билан етакчиликни сақлаб қолди. «Реал» ва «Барселона»да 75 очкодан бор. «Севилья» 71 очко билан 4-ўринда қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг