Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Реал» учинчи ўринга қайтди

«Реал» учинчи ўринга қайтди

Фото: «UA-Football»

Испания чемпионатининг 32-турида «Реал» «Малага» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда Зидан ўз етакчиларидан фойдаланмаган бўлса-да, рақиб дарвозасига икки гол уришнинг уддасидан чиқишди. Шу тариқа «Қироллик клуби» 67 очко билан мусобақа жадвалининг учинчи поғонасига жойлашиб олди.

Чемпионат якунига саноқли турлар қолганда «Барселона» 82 очко билан чемпионликка жуда яқин турибди. Иккинчи ўриндаги «Атлетико» ҳисобида эса 71 очко бор.

Ла лига, 32-тур.

Малага – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: Иско (29), Каземиро (63), Ролан (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг