Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал»да ўзгаришлар: Лопетегининг ўрнига Конте келиши айтилмоқда

«Реал»да ўзгаришлар: Лопетегининг ўрнига Конте келиши айтилмоқда

Фото: «Regnum»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги тез орада истеъфога чиқарилиши кутиляпти. Бу ҳақда «Football Espana» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича,  Италия терма жамоаси, «Ювентус», «Челси» клубларининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте унинг ўрнига«Реал»га келиши мумкин.

Куни кеча, 28 октябрь куни Испания чемпионати доирасидаги учрашувда «Реал» ўзининг азалий рақиби — «Барселона» майдонида 5:1 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради.

Айни пайтда 14 очко тўплаган «Реал» Испания чемпионатида тўққизинчи ўринда турибди. «Барселона» эса 21 очко билан турнир жадвалини бошқармоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг