Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Роналду эффекти» — «Сантьяго Бернабеу»да антирекорд

«Роналду эффекти» — «Сантьяго Бернабеу»да антирекорд

Фото: «Instagram»

Мадриднинг «Реал» клуби асосий юлдузи — Криштиану Роналдуни сотиб юборганидан кейин ўз майдонида биринчи расмий учрашувни ўтказди. «Life» ёзишича, «Хетафе»га қарши ўтказилган бу ўйинни томоша қилиш учун 48 466 киши келди. Бу «Сантьяго Бернабеу»га 2009 йилдан бери энг кам мухлис ташриф буюриши бўлди.

Аслида 81 минг мухлисга мўлжалланган «Сантьяго Бернабеу»га бунгача энг кам мухлис 2009 йили, «Мальорка»га қарши ўйинда келганди — 44 270 киши. Дарвоқе, бу ўйин клубга айнан Роналду келиб қўшилишидан олдин ўтказилганди. Ўшанда «Реал» уч учрашувда қаторасига мағлубиятга учраганди (шулардан бирида «Барселона»дан 2:6 ҳисобида енгилган).

Ла-Лиганинг бу йилги мавсумини «Реал» 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Криштиану Роналду эса «Ювентус» билан дебют ўйинида меҳмонда «Кьево»ни мағлубиятга учратди (2:3), аммо ўзи гол урмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг