Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Фото: Zuma/TASS

«Ювентус» клуби ва Португалия миллий жамоаси форварди Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, дея хабар берди Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS).

Ташкилот юқори даражали расмий ўйинларда урилган голларни ҳисобга олган.

Италия чемпионатининг 24-турида «Ювентус» ва «Верона» ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида тугади, туринликларнинг ягона голини Роналду киритди. Бу 36 ёшли футболчининг фаолиятидаги 766-голи бўлди ва у «футбол қироли» бразилиялик Пелени ортда қолдирди.

Пеле 1975 йилнинг 29 июнида венгриялик Ференц Пушкашнинг 729 голлик рекордини янгилаб, орадан икки йил ўтиб, фаолиятини 765 та гол уриб якунлаган эди.

Навбатдаги рекорд қайд этилиши учун орадан 45 йил ва 243 кун ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг