Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду гаровда ютқазиб қўйди

Роналду гаровда ютқазиб қўйди

Фото: «Reuters»

«Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрига гаровда ютқазганини тан олди. Роналду Италия «А» сериясининг 20-тури доирасида «Кьево»га қарши ўйинда ўн бир метрлик зарбани голга айлантира олмаганди.

«Аллегри билан бу мавсумда барча пенальтиларни голга айлантира оламан деб баҳслашганим рост. Сўзимдан қайтмайман», — Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтирган «The Independent».

Ўртага нима тикилган — бу сир. Португал юлдузи футболчилар ва мураббийлар штаби унинг жамоага қўшаётган ҳиссасини муносиб баҳолаётганидан мамнунлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду пенальтидан гол ура олмаган ўйинда «Ювентус» «Кьево»ни 3:0 ҳисобида ютганди. Ғалаба тўпларини Дуглас Коста, Эмре Жан, Даниеле Руганилар киритишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг