Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду жамоадошини нокаутга учратди (видео)

Роналду жамоадошини нокаутга учратди (видео)

Фото: ТСН

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия «А» сериясининг 23-турида «Сассуоло»га қарши кечган баҳсда ўз жамоадоши Сами Ҳедирани нокаутга учратди.

Навбатдаги ҳужумларнинг бирида португал футболчиси рақиб жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнаганини пайқаб қолган бош ҳакам шартта ўйинни тўхтатади, буни «кўтара» олмаган Роналду эса аламини тўпдан олди...

«Узатма» ўта кучли ва жуда яқиндан берилгани боис Сами Ҳедира қочишга ҳам улгурмади. Албатта, хатосини ўз вақтида англаган Роналду йиқилиб ётган Ҳедиранинг ҳолидан хабар олишга югурди.

Дарвоқе, шу куни собиқ реалчиларнинг куни бўлган экан шекилли, 3:0 ҳисобида қозонилган ғалабага Роналду ва Ҳедира биттадан гол билан ҳисса қўшишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг