Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду кетма-кет учинчи бор дунёнинг энг таниқли спортчиси дея тан олинди

Роналду кетма-кет учинчи бор дунёнинг энг таниқли спортчиси дея тан олинди

Фото: Sportbox

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «ESPN» нашри рейтингига кўра, дунёнинг энг таниқли спортчиси дея тан олинди.

Рейтинг реклама шартномалари, ижтимоий тармоқлардаги обуначилар ҳамда қидирув тизимлари маълумотлари асосида тузилган.

Роналдудан кейинги ўринни «Кливленд» баскетболчиси Леброн Жеймс эгаллаган бўлса, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига учинчи ўрин насиб этди.

Энг машҳур спортчилар ўнталиги:

1. Криштиану Роналду («Реал», футбол);

2. Леброн Джеймс («Кливленд», баскетбол);

3. Лионель Месси («Барселона», футбол);

4. Неймар («ПСЖ», футбол);

5. Роджер Федерер (теннис);

6. Тайгер Вудс (гольф);

7. Кевин Дюрэнт («Голден Стэйт», баскетбол);

8. Рафаэль Надаль (теннис);

9. Стефен Карри («Голден Стэйт», баскетбол);

10. Фил Микельсон (гольф).

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер 14-ўринга жойлашган, Конор МакГрегор эса – 18-ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг