Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду ортидан: Марсело «Ювентус»га ўтиши мумкин

Роналду ортидан: Марсело «Ювентус»га ўтиши мумкин

Фото: «РИА Новости»

«Life» Италиянинг «Tuttosport» газетасига асосланиб хабар тарқатишича, Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Марсело «Ювентус»га ўтиши мумкин. Таъкидланишича, бу трансфернинг ташаббускори — Криштиану Роналду.

Аммо Марселонинг «Реал» билан шартномаси 2022 йилгача тузилган. 

Агарда Марселонинг Италияга кўчиб ўтиши ҳақиқатга айланган тақдирда ҳам, бу воқеа 2019 йил ёзида амалга ошиши мумкин. Трансфер қиймати €45–50 миллион атрофида бўлиши кутиляпти.

Марсело ҳозир 30 ёшда бўлиб, 2006 йилдан бери «Реал» сафида. Ўтган 12 йил давомида 435 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урган.

Мадрид клуби қўл қовуштириб ўтирадиганлар хилидан эмас: бразилиялик ҳимоячини йўқотса — бразилиялик ҳужумчини олиб келиши мумкин, бу ҳақда хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг