Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду қамоқдан қутулиб қолиш учун 30 млн евро тўлашга рози

Роналду қамоқдан қутулиб қолиш учун 30 млн евро тўлашга рози

Фото: «Футбол 24»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания солиқ органлари билан келишувга эришмоқчи.

«El Confidencial» маълумотига кўра, Роналду айбловнинг тўртта банди бўйича айбни ўз бўйнига олишга ва 30 миллион евро миқдорида жарима тўлашга тайёр.

Агар футболчи вакиллари ушбу келишувга эриша олишса, Роналду икки йилгача озодликдан маҳрум этилади. Испан қонунчилигига кўра, аввал судланмашан шахслар бундай жазони қамоқда ўтказмайдилар.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 14,7 млн евро миқдоридаги солиқ тўловларидан бош тортганликда айбланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг