Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду – Салоҳ – 2:1 ва бошқа натижалар

Роналду – Салоҳ – 2:1 ва бошқа натижалар

Фото: «dailyjournal.net»

Ўртоқлик ўйинларида Португалия – Миср, Италия – Аргентина, Голландия – Англия, Германия – Испания ва бошқа бир қатор жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди.

Португалия – Миср ўйинида бугунги кунда ўз жамоаларининг етакчилари, айни дамда ажойиб спорт формасида бўлиб турган Роналду – Салоҳ қарама-қаршилиги кўпчилик эътиборини тортди. Кутилганидек, ҳар икки юлдуз ҳам билдирилган ишончни оқлашди. Аввалига Салоҳ ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Миср ғалабани илиб кетадигандек туюлган бир пайтда, Роналду катта саҳнага чиқди ва қўшимча дақиқаларда кетма-кет икки гол уриб, Португалия ғалабасини таъминлади.

Ўртоқлик ўйинлари натижалари билан танишинг:

Россия – Бразилия 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 53 Миранда, 0:2 – 62, пенальти Коутиньо, 0:3 – 66 Паулиньо.

Озарбайжон – Беларусь 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 42, автогол Медведев.

Туркия – Ирландия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол:1:0 – 52 Топал.

Греция – Швейцария 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 59 Джемаили.

Саудия Арабистони – Украина 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 32 Кравец, 1:1 – 38 Аль-Муваллад.

Сербия – Марокаш 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 29, пенальти Зиеш, 1:1 – 37 Тадич, 1:2 – 40 Бутаиб.

Голландия – Англия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 59 Лингард.

Аргентина – Италия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 75 Банега, 2:0 – 85 Лансини.

Польша – Нигерия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 61, пенальти Мозес.

Германия – Испания 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 6 Родриго, 1:1 – 35 Мюллер.

Португалия – Миср 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 0:1 – 56 Салоҳ, 1:1 – 90 Роналду, 2:1 – 90 Роналду.

Франция – Колумбия 2:3 (2:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 11 Жиру, 2:0 – 26 Лемар, 2:1 – 28 Муриэль, 2:2 – 62 Фалькао, 2:3 – 85, пенальти Кинтеро.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг