Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду ва Месси ўртасидаги «фарқ». Кузатишда давом этамиз

Роналду ва Месси ўртасидаги «фарқ». Кузатишда давом этамиз

Фото: «Sky Sports»

Туриннинг «Ювентус» клуби «Валенсия»ни кичик ҳисобда (1:0) ютиб, Европа Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига чиқди. Бу ғалаба Криштиану Роналду учун ўзгача аҳамиятга эга: у ЧЛ ўйинларида 100 маротаба ғалабага эришган илк футболчи бўлди.

Агарда Чемпионлар лигаси ва Чемпионлар кубоги (ЧЛ гача ўтказиб келинган турнир) тарихига назар солинса, фақат 10 та клуб бу турнирларда 100 дан ўйинларда зафар қозонган. Чемпионлар лигаси ўтказила бошланган 1992 йилдан бошлаб ҳисобланса, биргина Роналдунинг ўзи ғалабалари кўплиги бўйича бу турнирда қатнашган 140 клубдан 136 тасини ортда қолдирган. Энг кўп ғалаба фақат «Реал», «Бавария», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед»да .

Яна бир кўрсаткич: Роналду ЧЛ да жами 121 та гол урган, энг яқин таъқибчи — Мессида 105 та гол бор. Ўртадаги фарқ жуда ҳам озлиги бу икки буюк футболчининг ўйинларини яна ва яна кузатишга чорлайверади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг