Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду ва Мессидан кейин порлаган Кейн

Роналду ва Мессидан кейин порлаган Кейн

Месси ва Роналдуни ортда қолдирган илк юлдуз

Фото: «Eurosport»

Лондоннинг «Тоттенхем» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2017 йили киритилган голлари бўйича Месси, Роналду, Кавани ва Левандовскиларни ортда қолдирди, у рақиблар дарвозасига 56 та тўп киритди...

  • Кейн жорий йилнинг октябридаёқ АПЛда киритилган голлар (84 та) бўйича Криштиану Роналдуни ортда қолдирган эди. Бунинг учун унга 73 та ўйин кифоя қилди.
  • Кейн 60-йиллардан бери календар йил давомида 50 ва ундан ортиқ гол киритган илк футболчи саналади.
  • Кейн баҳорда жароҳат олиб бир ой футболдан четда қолган бўлса-да, Месси ва Ширерни ҳам ортда қолдирди.
  • Кейн мана уч йилдирки, АПЛда мавсум давомида 20 тадан ортиқ гол урди. Бундай шарафга ҳозиргача фақат Агуэро, Ширер, Анри ҳамда ван Нистелройлар эришган.
  • Кейн 2009 йилдан буён йил давомида тўп киритиш бўйича Месси ва Роналдуни ортда қолдирган илк футболчи. Ўшанда Давид Виля “Барселона” сафида 43 тўп киритган эди.
  • Кейн Ширернинг 22 йил мобайнида АПЛда календар йил давомида киритилган голлар рекордини янгилади. Ширер 1995 йилда чемпион жамоа «Блэкберн» сафида ҳаракат қилган ва 36 маротаба рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган эди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг