Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдуга кўпроқ пул керак. «Реал» уни беришни хоҳламаяпти

Роналдуга кўпроқ пул керак. «Реал» уни беришни хоҳламаяпти

Фото: «Marca»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум якунлангач, клубини алмаштиришни хоҳламоқда. 32 ёшли португалиялик қироллик клуби раҳбариятидан уни 100 миллион евродан кўп бўлмаган маблағга сотишни сўраган. Футболчининг агенти аллақачон «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клубларига Роналду «Реал»дан кетиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётганини етказган.

Роналду мадридликлар президенти Флорентино Перес билан муносабати ёмонлашиб, гаплашмай қўйган. Ҳужумчи Месси ва Неймардан камроқ маош олаётгани ва Перес ваъдасида турмай, амалдаги шартнома шартларини яхшиламаганидан хафа.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномасига кўра, Роналдуни ўз жамоасида кўришни хоҳловчилар 1 миллиард евродан воз кечишларига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг