Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналдуни текширган «Ювентус» врачлари ҳайратда

Роналдуни текширган «Ювентус» врачлари ҳайратда

Фото: «Juventus.com»

Криштиану Роналдуни «Ювентус» учун тиббий кўрикдан ўтказган туринлик врачлар ҳайратда, деб ёзмоқда «Life.ru». Португалиялик спортчи 33 ёшда бўлишига қарамай, жуда ажойиб формада: унинг жисмоний ҳолати 20 ёшли йигитники билан тенг.

Роналду организмидаги ёғлар миқдори 7 фоиз, ҳолбуки инсонда ўртача кўрсаткич 10-11 фоиз бўлади. Тана массасининг 46 фоизи мушаклардан иборат. Жаҳон чемпионати ўйинчилари орасида у биринчи бўлиб 34 километр масофани босиб ўтди. Ваҳоланки 33 ёшида ўйинчилар «ветеран» санала бошланади.

Роналдудан биргина камчилик топилди — у ҳаракат тезлигини йўқотмоқда. Шунга қарамай у спринтерлик маҳоратини намойиш эта олади. Масалан, ўтган йилги мавсумда у 33,25 км/соат тезликда югура олганди. Қиёслаш учун: Англия премьер-лигасининг энг тез югурувчи ўйинчиси Лерой Сане 35,48 км/соат тезликка эга.

Шу ўринда Роналдунинг яқингинада айнан «Ювентус» дарвозасига «қайчи усули»да урган голини эсласак, ўшанда Криштиану 2,3 метр баландликдаги тўпга зарба берганди.

Роналду «Ювентус» футболкасида 12 август куни, «оқ-қоралар»нинг асосий таркиби ёшларига қарши майдонга тушадиган ўйинда дебют қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг