Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия икки йилга халқаро мусобақалардан четлатилди

Россия икки йилга халқаро мусобақалардан четлатилди

Спорт арбитраж суди (CAS) Халқаро антидопинг агентлиги (WADA)нинг Москва антидопинг лабораториясининг маълумотлар базасидаги ўзгаришлар учун Россияни икки йилга спорт мусобақаларидан четлатиш қарорини қўллаб-қувватлади.

WADA Россияни 4 йилга мусобақалардан четлатган, аммо Спорт арбитраж суди жазони икки йилга қисқартирди (2022 йил 16декабргача қадар). Жазо дарҳол кучга киради.

Кейинги икки йил ичида Россия спортчилари йирик мусобақаларда (Жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада) фақат нейтрал байроқ остида қатнашадилар.

Тақиқ фақат Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига тегишли. Россия Евро-2020 (2021 йилга қолдирилган) ва Чемпионлар Лигаси учрашувларида қатнашиши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг