Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Руслан Чагаев клипда суратга тушди (видео)

Руслан Чагаев клипда суратга тушди (видео)

Руслан Чагаев

Foto: «Тv Sеntr»

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ўзбекистонлик хонанда Шаҳло Аҳмедованинг «Қани» деб номланган клипида рол ижро этди.

Чагаев клипда бош қаҳрамонлардан бирини ўйнаган ва махсус хизматлар вакили тимсолида намоён бўлган.

Таниқли боксчи ўтган йилнинг октябрь ойида ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. У ўзининг 20 йиллик профессионал фаолиятида 38 бор рингга кўтарилди ва атиги уч бор — Александр Поветкин, Владимир Кличко ҳамда Лукас Браундан мағлуб бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг