Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Салоҳ қоидани бузганмиди? «Ливерпуль» видеони полицияга жўнатди

Салоҳ қоидани бузганмиди? «Ливерпуль» видеони полицияга жўнатди

Фото: «Vesti.ru»

Англия полицияси «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ машина бошқараётиб телефонда гаплашгани тасвирланган видео юзасидан «Twitter»даги расмий саҳифаси орқали маълум қилди. Бу ҳақда «Sport 24» хабар берган.

«Ливерпуль» матбуот хизмати бу масалада дастлаб Салоҳнинг ўзи билан гаплашиб олингани, сўнг полицияга хабар берилганини тасдиқлаган. Бундан кейинги барча масалалар клубнинг ички иши сифатида қаралади.

Мерсисайд полициясининг «Twitter»даги расмий саҳифасида бу воқеа ўрганилиши маълум қилинган.

«Бизга видеоролик ҳақида хабар беришди, унда машина ҳайдаётган фуболчи мобил телефонда гаплашгани эҳтимолда тутилган. Видео тегишли идорага топширилди. Ахборотингиз учун раҳмат», — дейилади полиция хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг