Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда мини-футбол майдони ва футзал комплекси бузиб ташланмоқда (фото)

Самарқандда мини-футбол майдони ва футзал комплекси бузиб ташланмоқда (фото)

Самарқанд шаҳридаги «Сўғдиёна» истироҳат боғи атрофидаги футбол майдонлари бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Бугун эрта тонгдан истироҳат боғидаги майдонга қурилиш ташкилотининг контейнерлари ва кранлари ушбу стадионларга жойлаштирилди.

Ҳозирча футбол майдончалари ва футзал комплекси нима сабабдан бузилаётгани ноаниқ. Ушбу стадионларнинг бузилиши натижасида шу вақтга қадар мунтазам футбол билан шуғулланиб келган 300 нафарга яқин болалар майдонсиз қолишди. Шунингдек SOS болалар марказидан келувчи 30 нафар болалар ҳам футбол билан шуғулланишдан маҳрум этилди.

Футзал комплекси ЎФФ томонидан футболни ривожлантириш мақсадида қурилган эди. Ҳар йили қиш фаслида 500 нафарга яқин бола иштирокида турли хил мусобақалар ўтказиладиган залнинг бузилиши болаларда катта ташвиш уйғотмоқда. Хўш, ушуб зални бузиб ташлашдан мақсад нима?

Бугунги кунгача парк атрофида иккита суний майдон ва битта футзал комплекси жойлашган эди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра бу ўйингоҳлар ўрнига кўп қаватли уй қуриш режалаштирилган.

«Xabar.uz» бу мавзуга яна қайтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг