Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самвел Бабаян «Спартак»ка ўзбек футболчиларини олиб кетмоқчи (видео)

Самвел Бабаян «Спартак»ка ўзбек футболчиларини олиб кетмоқчи (видео)

Фото: «Nuz.uz»

Латвиянинг «Спартак» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян бир неча кун аввал телевидениеда чиқиш қилиб, «ўзбек мураббийларининг савиясини кўрсатиб қўйиш»га аҳд қилгани ҳақида ёзган эдик.

«Offside.uz» нашрининг ёзишича, кўрсатув давомида бошловчи «Жамоа ўз мухлисларини ғалаба қозонишга ва чемпион бўлишга ўргатиб қўйди. Буни давом эттириш қийин эмасми?» дея берилган саволга қўйидагича жавоб берди:

«Доимо ғалаба қозониб келган жамоанинг натижасини такрорлаш қийинлиги сир эмас. Сабаби жамоа айнан шундай енгилмас кайфиятда бўлади, айниқса «Спартак» кетма-кет олти марта Латвия чемпиони бўлган. Ушбу мавсумда кураш қизғин кечиши аниқ, сабаби рақобатчи жамоалар ҳам анча кучайган. Камида ўтган мавсумдаги натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз».

«Ўзбекистонлик футболчиларни Латвияга таклиф этиш ниятингиз йўқми?», — деган саволга эса Бабаян: «Кун тартибида бу масала ҳам бор. Айни вақтда ёзги трансфер бозори учун селекция ишларини олиб боряпмиз. Сабаби чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш учун курашишимиз керак. Ўзбек футболчиларини ушбу давлатга олиб келишга ҳаракат қиламиз», — дея жавоб қайтарган.

Самвел Бабаян айнан қайси футболчиларни назарда тутгани, улар орасида Игорь Сергеев ва Станислав Андреевларнинг бор-йўқлигига ойдинлик киритмаган. 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг