Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардор Рашидов Франция чемпионатига ўтиши мумкин. Уни собиқ устози чорламоқда

Сардор Рашидов Франция чемпионатига ўтиши мумкин. Уни собиқ устози чорламоқда

Сардор Рашидов ва Хави

Фото: Championat.asia

«Сардор Рашидов БАА клубини тарк этди, у Неймар тўп сурадиган чемпионатга йўл олиши кутилмоқда», — деб ёзмоқда «Sports.uz» нашри.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов БААнинг «Ал Жазира» жамоасини расман тарк этди. Маълум бўлишича, Рашидовга Франциянинг «Ренн» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Сардор бунгача Қатарда «Ал-Жайиш» таркибида тўп сурган ва ўшанда жамоа бош мураббийи франциялик Сабри Лямуши эди. Ҳозирда эса «Ренн» клубини бошқармоқда ва футболчимизга жиддий қизиқиш билдирган. Бундан ташқари, футболчининг олдида яна бошқа таклифлар ҳам бор.

Нашрнинг қўшимча қилишича, шу кунларда барчаси ойдинлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг