Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардор Рашидов ёзда Франция чемпионатига ўтиши мумкинлигини айтди

Сардор Рашидов ёзда Франция чемпионатига ўтиши мумкинлигини айтди

Фото: «Sports.uz»

Тошкентнинг «Локомотив» клуби янги мавсумда жамоа сафига келиб қўшилган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди. Маросимда клуб сафига янги келиб қўшилган Сардор Рашидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Локомотив» сафига келганимдан хурсандман. Жамоа билан ОЧЛда яхши натижалар қайд этиш, чемпион бўлишни истайман.

Мен бу ерга «Ал Жазира»дан келдим. «Бунёдкор» борасида гап-сўз йўқ. Улар менинг бу ерга келишимда ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайди.

Ёзда эса Франциянинг «Ренн» клубига ўтишим мумкин», — Рашидовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sports.uz» нашри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг