Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сарри «Наполи»дан кетди, ўрнига Карло Анчелотти келди

Сарри «Наполи»дан кетди, ўрнига Карло Анчелотти келди

Фото: «Твиттер»

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис бош мураббий Маурицио Сарри истеъфосини эълон қилди ва шу куннинг ўзидаёқ янги мураббийни таништирди.

«Маурицио Саррига «Наполи»даги меҳнати ва садоқати учун миннатдорчилик билдираман. Унинг ўйин услуби барчани лол қолдирди. Браво, Маурицио!», – деб ёзади Де Лаурентис твиттердаги саҳифасида.

Саррини истеъфога чиқарган неаполликлар дарҳол жамоанинг янги бош мураббийини оммага таништириб улгурди. Италиялик машҳур футбол мутахассиси Карло Анчелотти «Наполи» билан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Саррининг эса Россиянинг «Зенит» клубида иш бошлаши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг