Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Севиля» спорт директори Куман ва Мессидан кечирим сўради

«Севиля» спорт директори Куман ва Мессидан кечирим сўради

Рамон Мончи.

Фото: «FootBoom»

«Севиля» спорт директори Рамон Мончи «Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ҳамда форварди Лионел Мессидан кечирим сўради, ёзмоқда «Mundo Deportivo».

Мончи Испания кубоги 1/2 финали жавоб учрашувида ўзи «нолувчи» деб атаган Кумандан ҳамда Мессидан ҳам кечирим сўради. Мураббий ва ҳужумчи унинг кечиримини қабул қилишган.

1/2 финал жавоб ўйинида «Барселона» «Севиля»ни мағлуб этганидан сўнг (3:0, биринчи ўйин — 0:2) трибуна ости йўлагида Месси Мончи ҳамда «Севиля» президенти Пепе Кастро билан жанжаллашиб қолганди.

Кийим алмаштириш хонасига йўл олган раҳбарлар Мессини: «Сизлар доим бир хилда ютасизлар», дея қарши олиб, ҳакамлар каталонияларга ён босишганига шама қилишган. Месси эса уларга: «Сиз уйингизга қайтасиз», деб жавоб қайтарганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг