Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда илк жангини ўтказади

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда илк жангини ўтказади

Фото: «Olympic.uz»

Рио Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири, ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда ўзининг дебют жангини ўтказади. Юртдошимизнинг мазкур баҳси БААда ташкил қилинади. Бу ҳақила Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати томонидан хабар қилинган.

Зоиров «МТК» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Унинг дебют жангдаги рақиби индонезиялик Энтони Хольт бўлади. Маълумот учун, Хольт шу пайтгача 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор.

Бўлажак баҳсда юртдошимиз рингга қуйидаги либосда чиқиб келади.

Кеча жангдан аввал матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз 54,88 кг, унинг рақиби эса 54,38 кг вазнда, дея қайд этилган. Бугунги жангда юртдошимизга омад тилаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг