Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов профрингда 41та ғалаба қозонган боксчи билан жанг ўтказади

Шаҳрам Ғиёсов профрингда 41та ғалаба қозонган боксчи билан жанг ўтказади

Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни ҳамюртимизга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда бешта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.

27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубиятга учраган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг