Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Салмон: «Ҳамма қарзларни узаман»

Шаҳзода Салмон: «Ҳамма қарзларни узаман»

Фото: «Spor.haber7.com»

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон мамлакатдаги барча футбол клубларининг ҳамда миллий терма жамоасининг ташқи қарзларини узишини маълум қилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар тарқатмоқда.

«Аrab News» сайти маълумотларига кўра қарзларни узиш ва янги мавсум учун валиаҳд шаҳзода 340 миллион АҚШ доллари ажратишини айтган.

Саудия Арабистони миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида Россиянинг рақиби сифатида майдонга тушади.

Иккала терма жамоа 14 июнь куни жаҳон чемпионатининг очилиш маросимидан кейин Москва шаҳридаги «Лужники» стадионида учрашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг