Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳзода ва DJ Piligrim — ЎзПФЛнинг Ла лигадаги элчиларига айланди

Шаҳзода ва DJ Piligrim — ЎзПФЛнинг Ла лигадаги элчиларига айланди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси жорий йилдан эътиборан дунёнинг энг кучли лигаларидан бири сифатида эътироф этиладиган Испания Ла лигаси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, ҳар икки ташкилот ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликда ўтказиладиган турли тадбир, мусобақалар ҳамда семинарларга жамоатчилик эътиборини янада орттириш, қолаверса икки мамлакатнинг спорт ҳамда санъат намоёндалари ўртасида ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигаси билан ҳамкорлик доирасидаги ўз элчиларини тайинлади.


Унга кўра, юртимизнинг икки машхур санъаткорлари – Шаҳзода ҳамда DJ Piligrim Ла лига билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг элчиларига айланишди.

Эндиликда Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан ҳамкорликда ташкил этиладиган турли спорт тадбирларида Шаҳзода ва DJ Piligrim мунтазам равишда иштирок этишади ва ёш авлодни спортга, хусусан футболга меҳр қўйишда ўз ҳиссаларини қўшишади.

Мазкур икки санъаткор 28 октябрь куни пойтахтимизда илк марта ташкил этиладиган «Оммавий Эл-Классико» тадбирида иштирок этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг