Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шквирин «Сўғдиёна»ни тарк этди, унинг ўрнини Александр Мочинов эгаллади

Шквирин «Сўғдиёна»ни тарк этди, унинг ўрнини Александр Мочинов эгаллади

Александр Мочинов

Фото: «Championat.asia»

Куни кеча Бекободнинг «Металлург» клубини узоқ вақтдан буён бошқариб келаётган Рустам Мирсодиқов ўз ўрнини «Пахтакор»да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипиловга бўшатиб бергани ҳақида хабар берилган эди.

Бугун эса яна бир клуб — Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ўз мураббийи билан хайрлашди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан ишга киришган Игор Шквирин шартнома муддати якаунига етгани боис жамоа билан хайрлашган. Бу ҳақда клуб матбуот хизматига таяниб, «Uff.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, Жиззах клуби бошқарувини Александр Мочинов ўз қўлига олган. Жамоа унинг қўл остида 2018 йилги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг