Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев икки раундда масалани ҳал қилди

Шоҳжаҳон Эргашев икки раундда масалани ҳал қилди

Россиянинг Красногорск шаҳридаги «Vegas City Hall» аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев беларуслик Дмитрий Мишюлага қарши рингга кўтарилди. 

Ушбу жанг иккинчи раундда ўз якунига етди. Беларуслик Дмитрий Милюша учинчи раундда жангга  чиқа олмади. Сабаби, у иккинчи раундда қовурға қисмидан кучли зарба ўтказиб юборди ва жароҳат олди. Шу тариқа ҳамюртимиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон профессионал боксда 19 та жанг ўтказиб, бирортасида мағлуб бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг