Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги апрелда ўтказилади

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги апрелда ўтказилади

Фото:Фото: «boxingnews24»

Профессионал рингда муваффақиятли фаолият олиб бораётган ва мағлубиятсиз серияларини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг навбатдаги жангини ҳам АҚШда ўтказади.

Шу йилнинг 28 апрель кунига белгиланган жанг Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Бироқ ҳозирча мазкур тўқнашувда унга ким рақиб бўлиши номаълум.

У сўнгги марта жорий йилнинг 12 январь куни рингга кўтарилиб, енгилмас америкалик Сони Фредриксонни учинчи раундда техник нокаутга учратган. Мазкур ғалабадан сўнг Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBА)нинг рейтингида 12-поғонага кўтарилиб олишга муваффақ бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг